Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради

Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради

2025 йилнинг 1 июлидан бошлаб футбол қоидаларига бир қатор янгиликлар киритилди.

Бу ўзгаришлар дарвозабоннинг вақтни чўзиш ҳолатлари, тўпни ерга тушириш (дропбол) ва VAR (видеотакрор) алоқалари каби ўйиннинг турли жиҳатларига таъсир қилади. IFAB (Футбол ассоциациялари халқаро кенгаши) томонидан тасдиқланган бу ўзгаришлар ўйин оқимини яхшилаш, аниқлик ва ошкораликни таъминлашни мақсад қилади.

Асосий ўзгаришлар:

Дарвозабоннинг тўпни ушлаб туриш вақти:

- Дарвозабонлар тўпни назоратга олгандан сўнг 8 сония ичида уни ўйинга киритишлари шарт.

- Агар дарвозабон тўпни 8 сониядан кўпроқ ушлаб турса, рақиб жамоага бурчак зарбаси (корнер) берилади.

- Ҳаққонийликни таъминлаш учун ҳакам 5 сония қолганда дарвозабонни огоҳлантиради ва сонияларни санайди.

Тўпни ерга ташлаш (дропбол) ҳолатлари:

- Агар ўйин тўхтаган пайтда жамоа тўпга аниқ эгалик қилаётган бўлса (жарима майдони ташқарисида), ўйин қайта бошланганда тўп ўша жамоага қайта берилади.

VAR орқали қарорларни эълон қилиш:

- Ҳакамлар эндиликда VAR орқали қабул қилинган қарорларни стадиондаги томошабинларга тушунтириш имкониятига эга бўлади.

- Бу АҚШдаги каби бўлади — ҳакам қарори овозли равишда тушунтирилади.

Бошқа аҳамиятли ўзгаришлар:

Ёрдамчи ҳакамлар позицияси:

- Ёрдамчи ҳакамлар энди гол чизиғи эмас, пенальти нуқтаси билан бир чизиқда турадилар, қайсики офсайд ва гол чизиғи қарорларини баҳолашда.

Ўйин майдони ташқарисидаги контактлар:

- Агар мураббий, захира ўйинчи ёки майдондан четлатилган шахс тасодифан тўпга тегса, рақиб жамоага билвосита жарима зарбаси берилади. Бу ҳолатда ҳеч қандай сариқ ёки қизил карточка берилмайди.

Фақат жамоа сардори билан мулоқот қоидаси:

- Айрим мусобақаларда фақат жамоа сардори ҳакамга мурожаат қилиши мумкин бўлган ҳолатлар учун алоҳида кўрсатмалар жорий этилади.

Пенальти зарбасидаги икки марта тегиш қоидаси:

- Пенальти зарбасида икки марта тўпга тегиш билан боғлиқ ҳолатларда янги қарорлар жорий этилади.

Таъсир ва жорий этилиши:

- Бу янги қоидалар 2025 йил 1 июлдан бошлаб бутун дунё бўйлаб барча футбол мусобақалари учун мажбурий бўлади.

- 2025 йилги FIFA Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ушбу янгиликларни биринчи бўлиб қўллайдиган катта мусобақалардан бири бўлди. Куни кеча Россия чемпионати ҳам шу қоидалар асосида бошланди.

IFAB ташкилоти, шунингдек, бошқа эҳтимолий қоидаларни синовдан ўтказиш ва келгусида ривожлантириш устида ҳам иш олиб бормоқда.

Қайд этилишича, тез орада янги қоидалар юзасидан Суперлига клублари учун ҳакамлар томонидан семинар ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Гвардиола Ҳусанов сариқ карточка олган вазият ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Элмурод Ҳақназаров бразилиялик рақибидан устун келди

Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида "Alash Pride 115" турнири бўлиб ўтди.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

"Захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ!"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

Россия дарҳол ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр,

АҚШ сайловларига Россия томонидан ҳеч қандай аралашув бўлмаган, лекин Европа сиёсий элиталари бунга тўғридан-тўғри ва очиқчасига аралашди

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

Туркия Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета мажмуаларини қайтармоқчи

Вашингтон Анқарадан Россия ҳарбий техникасидан воз кечишни талаб қилмоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Фабио Каннаваро “ЖЧ-2026” олдидан барча муаммоларни очиб берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Россия ҳарбийлари 50 га яқин украиналикни мажбуран олиб чиқиб кетди

Бу ҳақда Украинанинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Лубинец маълум қилди.

Илон Маскнинг ракетаси йўловчи самолётларга урилдими?

SpaceX компаниясининг Starship ракетаси учирилгандан тахминан 8 дақиқа ўтиб портлаб кетган.

Якутия дунёнинг энг совуқ минтақалари рейтингида пешқадам бўлди

Бундан ташқари, гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, энг иссиқ жойлар рейтингида дастлабки иккита ўрин Австралия ва Жанубий Африкага насиб этди.

Сан-Франциско шаҳри "фалаж бўлди"

Хабар берилишича, блэкаут натижасида шаҳарда йирик тирбандликлар юзага келган

Индонезияда автобус иштирокидаги йирик ЙТҲда 16 киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.

Мексикада автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши оқибатида ичида ишчилар бўлган автобус ағдарилиб кетган. Ҳайдовчи эса ишчиларни ташлаб, воқеа жойидан қочиб кетган.

ЖАРда оммавий отишмада тўққиз киши ҳалок бўлди

Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.

Россияда грипп Aдан кейин оммавий кўз кўриш муаммолари қайд этилмоқда

Тиббиёт ходимлари гриппдан кейин пайдо бўладиган бундай аломатларга жиддий эътибор беришга чақирмоқда.

Песков: Reuters ёлғон тарқатмоқда — Россия бутун Украинани эгаллашни мақсад қилмаган

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Reuters агентлиги хабарига изоҳ бериб, Россия бутун Украина ҳудудига даъво қилмаётганини билдирди.

Москвада яна бир генерал ўлдирилди

Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Фанил Сарваровга суиқасд уюштирилди.

Шол бўлиб қолган аёл фазони забт этди

Аэрокосмик техника ва мехатроника муҳандиси, 33 ёшли Микаэла Бентҳаус (Германия) Blue Origin компаниясининг New Shepard кемасида фазога парвоз қилди.

NATO бош котиби Россия тинчлик келишувини бузган тақдирда, Европа давлатлари Украинага қўшин юборишга тайёрлигини билдирди

Марк Рютте бу ҳақда Bild нашрига берган интервюсида маълум қилди.

Исроил ҳукумати Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида яна 19 та яҳудийлар аҳоли пункти қуришни маъқуллади

Бу ҳақда Исроил молия вазири, ўта ўнг қарашли “Диний сионизм” партияси раҳбари Бецалел Смотричнинг идораси хабар берди.

Россиянинг “таслим бўлиш” таклифи ҳақида маълум қилинди

РИА Новости хабарига кўра, Россиянинг ЕХҲТ (YXHT)даги доимий вакили вазифасини бажарувчи Максим Буякевич Европа мамлакатларидан келаётган шундай чақириқлар ҳақида маълум қилди.

Берлинда Фаластинни қўллаб-қувватлаш акцияси бўлиб ўтди

Германия пойтахти Берлин шаҳрида Фаластинни қўллаб-қувватлашга бағишланган намойиш ўтказилди.

Стокгольмда масжидга нисбатан вандаллик ҳаракати содир этилди

Бу ҳақда диний муассаса раҳбарияти маълум қилди.

Илон Маскнинг бойлиги 749 млрд долларга етди

Америкалик тадбиркор Илон Маск бойлиги 700 млрд доллардан ошган тарихдаги биринчи инсон бўлди, деб хабар берди Forbes журнали.

ЖАР ва жиноятчилик: мамлакатда ҳар куни 60 киши қурбон бўлмоқда

Жанубий Африка Республикасидаги отишмада ўн киши ҳалок бўлди.

Қорақалпоғистонда икки машина тўқнашди, 3 киши ҳалок бўлди

Шунингдек, Labo машинасида йўловчи сифатида келаётган 27 ёшли А.Е. ўнг елка суяги ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Исроил зарбаси оқибатида Ғазодаги бошпанадан 6 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазо шаҳрининг шарқидаги Ат-Туффоҳ маҳалласида жойлашган вақтинчалик бошпанада Исроил армияси томонидан берилган артиллерия зарбаси оқибатида 6 нафар фаластинлик, жумладан бир аёл ҳалок бўлди. Яна 5 киши яраланди.

Ғазо аҳолисининг тўртдан уч қисми очарчилик гирдобида қолди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.

Россия уч нафар ўзбекистонлик маҳкумни террорга уринишда айблаяпти

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.

АҚШ Сурияга ҳужум қилди

Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.

Тожикистондан олиб кирилган 100 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг буюртмачиси ва етказиб берувчилари аниқланиб, қамоққа олинди.