Қўйлиқ кўприги ости одамлар учун хавфли бўлиб қолди (фото)

Қўйлиқ кўприги ости одамлар учун хавфли бўлиб қолди (фото)

Тошкентдаги энг йирик бозорлардан бири Қўйлиқ бозори ёнидаги кўприк ости яна одамлар билан тўлиб-тошган.

Айни пайтда янги метро линияси қурилиши муносабати билан деҳқон бозорига ўтадиган ерости йўли ёпиб қўйилган (суратда). Одамлар эса қатнов қисмини кўприк остидан кесиб ўтишяпти (суратда).

"Бозор ҳудудидаги автотураргоҳ яқинида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари эса «Тўхташ тақиқланади» белгиси ўрнатилган ҳудудга қўйилган машиналарни бартараф қилиш билан банд", деб ёзади  "Постда" нашри.

Нашр таклифига кўра, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун йўлнинг мақбул қатнов қисмига вақтинчалик йўл белгисини ўрнатиш ёки пиёдалар ўтиш йўлини барпо этиш керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!