Қўшма Штатлар узоқ вақтдан бери Россияга қарши санкциялар ва Европада энергия инқирозини режалаштирган

Қўшма Штатлар узоқ вақтдан бери Россияга қарши санкциялар ва Европада энергия инқирозини режалаштирган

Бу сарлавҳали мақола Швециянинг Nya dagbladet газетасида чоп этилди. Мақола RAND Corporation ҳукумат таҳлил марказидан чиққан ҳужжатларга асосланган.

Марказ, бошқа нарсалар қатори, Совуқ уруш даврида Америка ташқи ва мудофаа сиёсатини ишлаб чиқиш билан машҳур.

Ҳужжатлар АҚШнинг иқтисодий муаммоларини қандай ҳал қилиш ҳақида гапиради. Бунинг учун Германияни Украинадаги можарога тортиб олиб, Москва ва Берлин ўртасидаги ҳамкорликни узиш, кейин эса Европа Иттифоқи иқтисодиётини пастга тушириш керак. Бунинг ёрдамида Қўшма Штатлар 9 миллиард долларлик товарларни эгаллайди ва Европадан юқори малакали мутахассисларни жалб қилади.

RAND аллақачон бу ҳисобот улар томонидан ёзилганлигини рад этиб, пресс-релиз беришга шошилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!