Яқинда бир ажойиб видеоролик ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Видеода бир қатор машҳур блоггерлар интервью бергани, Комил Алламжанов ва Саида Мирзиёева эса уни таҳлил қилиб ўтиргани тасвирланган эди. Бир қарашда ёқимли видеоролик: Ўзбекистон “маликаси” видеодаги машҳур блоггерлар фикрига ўз муносабатини билдириб ўтирибди.
Видеонинг кулминацион нуқтасида Муҳрим Аъзамҳўжаевнинг «Мен энг катта амалдорларни номини айтиб ҳеч қачон танқид қилмаганман. Чунки — қўрқаман», деган фикрига Комил Алламжонов шунчаки кулги билан, Саида Мирзиёева эса «Қўрқмаслик керак», деб фикр билдирган. PR зўр бўлган. Бир қарашда яхши гап: «ҚЎРҚМАСЛИК КЕРАК!»
Дадам ёшлигимда сузишни ўргата туриб, бассейн қирғоғидаги трубани қўйиб юборишимни, қўрқмаслик кераклигини айтганларида, трубадан қўлимни олиб сузганман. Отам ҳар қандай ҳолатда ҳам мени қутқариб қолишларини ва ташлаб қўймасликларини аниқ билганман. Мен отамга ишонганим учун қўрқувни енгиб ўтганман.
«Қўрқаман», деган блогерни сўзини эшитиб кулган Алламжонов, табиийки, блогер назарда тутган қўрқувни ҳис қилмайди. У учун блогернинг сўзлари кулгили туюлади. Ортида уни қутқариб қоладиган қўл борлигини аниқ билади. У учун ўша сўзлар чиндан ҳам кулгили.
«Қўрқмаслик керак», деган мамлакатни биринчи хоними эса бу гапларни табиий айтди. Чунки хоним бу вазиятда қўллаб-қувватлашга муҳтож одам эмас, менинг отам каби «қўрқма», дейдиган шахснинг ўзи. Қўрқмаслик кераклигини таъкидлаган хоним эса, барчага «оталик» қила олмаслигини ўзи ҳам яхши билади.
Видеони кўриб, Муҳримни гапларини тўлиқ ҳис қилдим. Мен у гапларга кула олмадим. Муҳрим тўғри айтди. Ҳар сафар бир нарса ёзишдан олдин, мен ҳам шу қўрқувга дуч келаман. «Қўрқмаслик керак, қўрқмаслик керак», деб ўттиз уч марта тасбеҳ қилиб қайтарсам ҳам қўрқув мени тарк этмайди. Ниманидир қоралаётганимда, бу гал трубани қўйиб юборсам мени қутқара оладиган отам йўқлигини аниқ билган ҳолда ёзаман. Мени таниган ва билган танишларим ҳам менга «қўрқмаслик керак», дейишмайди. Аксинча: «Тинч тур. Эҳтиёт бўл. Бу кетишингда бир балога йўлиқасан», — деган гапларни айтишади. Яқинларим ҳам менга қарата «қўрқмаслик керак», дейишса, қандай балоларга йўлиқишимни яхши билишади.
Мен, сиз, Эшмат, Тошмат эркинлик ва ҳуқуқларимиз улар эгалик қиладиган барча нарсалар чегарасида поёнига етишлигини аниқ биламиз. Биз қиммат креслода ястаниб ўтириб ёки минбардан туриб, «қўрқмаслик керак», «халққа хизмат қилиш керак», деган гапларга эмас, ўз кўзимиз билан кўраётган воқеликларга ишонамиз:
Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун турли-хил туҳматлар билан қамоққа олиниб, ўн беш сутка жазо ўтаган блогерларни;
«Қўрқмаслик керак», деган шиорга амал қилиб, мухолифат вакилидан интервью олган, кейинчалик «давлат сири» важи ортидан «жосус» деган тамға олган журналистни;
Муфтиятдан савол сўрагани учун қамоққа олиниб, уч йилга қамалган блогерни;
Қайсидир амалдорга ёқмай қолгани учун ўн беш кун дом-дараксиз йўқолиб қоладиган, на ўлигидан, на тиригидан ҳеч ким хабар топа олмайдиган қўрқинчли мамлакатда яшаётганимизни яхши биламиз.
Абдуллоҳнинг отаси ОАВни бундан хабардор қилгани учун фарзанди тез топилди. Аммо прокурорни машинасини (хизмат машина эмас) йўлда қисиб юборгани учун бир ой йўқолиб қолган дўстимни; «СНБ» амалдори дўконидан савдо қилгани кирганида харид қилган маҳсулотларини пулини сўрагани учун ўн беш сутка қамалиб чиққан савдогарларни таниймиз. Биз қандай мамлакатда яшаётганимиз ҳақида аниқ тасаввурга эгамиз. Бизга «қўрқмаслик керак», дейиш керак эмас. Биз инсон мафия ёки «кўча» тарафидан эмас, давлат тарафидан ўғирланадиган, йўқолиб қоладиган, йўқолган бўйи жазо ўташ муассасаларидан топиладиган бир жамиятда яшаётганимизни яхши биламиз.
Қўрқмай ёзиб юбордим. Бир нима бўлса, сизлардан ёрдам кутмайман. Чунки, Абдуллоҳ йўқолганида юқори элита вакиллари эмас, балки яна ўша блогерлар «#АбдуллоҳҚаерда?» деб куппа-кундуз куни чироқ ёқиб, ҳар бир идора эшигини тақиллатиб чиқишди.
P.S.: Мабодо менга бир гап бўлса, «#СаййидИслом қаерда?», дейиш ёдларингдан чиқмасин.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.