Эронлик дипломат АҚШ билан музокаралар учун шартларни эълон қилди
Эроннинг юқори мартабали дипломати Вашингтон билан ядровий музокараларни қайта бошлаш учун Теҳрон қўяётган шартларини эълон қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирининг ҳуқуқий ва халқаро ишлар бўйича муовини Казим Ғорибободий Нью-Йоркка қилган 3 кунлик ташрифи чоғида ўтказган учрашувлар ҳақида ижтимоий тармоқда маълумот берди.
Унга кўра, Эрон-Америка музокараларига киришиш учун қуйидаги асосий принциплар муҳим:
-
Эроннинг ишончини қозониш,
-
Музокараларни яширин ҳарбий режаларни амалга ошириш воситаси сифатида ишлатмаслик,
-
Ядро тарқалмаслиги тўғрисидаги шартнома доирасида Эроннинг қонуний ҳуқуқларини, жумладан ўз эҳтиёжларига кўра уранни бойитиш ҳуқуқини тан олиш ва ҳурмат қилиш,
-
Барча санкцияларни бекор қилиш.
Ғорибободий таъкидлашича, Теҳрон Вашингтонга ҳеч қандай ишонч билдирмайди ва ҳар қандай ҳарбий таҳдидга қарши жавоб беришга тўлиқ тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ва АҚШ олдинги музокараларда Оман воситачилигида 5 марта билвосита музокара ўтказган эди. Бироқ, Исроил 13 июнь куни Эронга қарши асосланмаган ҳужумлар уюштириб, жараённи бузди.
22 июнь куни эса АҚШ Эроннинг Натанз, Фордоу ва Исфаҳон ядровий объектларига ҳаво ҳужумлари уюштирди. Бу ҳужумларга жавобан, Эрон Ислам Инқилоби Сақчилари Корпуси "Ҳақиқат ваъдаси III" амалиёти доирасида 22 марта ракета зарбалари билан Исроилга зарба берди.
Шунингдек, Эрон АҚШ ҳужумларига жавоб тариқасида Қатардаги ал-Удайд ҳарбий базасига ҳам ракеталар йўллади.
24 июнь куни кучга кирган отишмаларни тўхтатиш келишуви урушни вақтинча тўхтатди.
