Давлат котиби Марко Рубио АҚШ президенти Доналmд Трампга Россия, Венесуэла, Эрон ва Хитойга нисбатан кескинроқ позицияни эгаллашига таъсир қилди.
Бу ҳақда Financial Times (FT) газетаси Давлат департаменти раҳбарига бағишланган мақоласида маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, Рубио ўз тарафдорларига кўра, ташқи сиёсат масалаларида нафақат ўз тамойилларидан четга чиқмаган, балки уларни ҳимоя қилган ва Трампнинг “Хитой, Эрон, Россия ва Венесуэла каби давлатларга нисбатан анча қалқонроқ позицияда туришига” таъсир қилган. "Хитой, Россия, Украина ва Эронда биз Америка ташқи сиёсатининг янгиланганини ва АҚШнинг дунёдаги роли қайта тикланаётганини кўрмоқдамиз", дейди Рубионинг дўстлари ва собиқ ёрдамчиларидан бири. "Ва бу кўп жиҳатдан давлат котибининг президентга ва бошқа маъмуриятга ҳар куни берадиган юқори даражадаги маслаҳатлари билан боғлиқ".
Financial Times (FT) шунингдек, Рубио маъмуриятга қўшилиши билан АҚШнинг юмшоқ кучи ва муҳожирларга ижобий муносабат муҳимлиги ҳақидаги аввалги қарашларидан фарқ қиладиган сиёсат юрита бошлаганини таъкидлайди. Масалан, мақолада АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги чуқур қайта ташкил этилгани ва муҳожирларга нисбатан риториканинг кучайтирилгани келтирилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.