24 июл куни Тошкент шаҳридаги Чилонзор, Яккасарой, Миробод ва Яшнобод туманларида электр таъминотида мажбурий чекловлар жорий этилди. Бу чора «ҲЭТ» компанияси томонидан ортиқча юкланишни олдини олиш мақсадида амалга оширилгани айтилмоқда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг маълумотига кўра, 24 июл куни соат 14:00 га қадар умумий қуввати 16 MW бўлган электр таъминоти чекловлари амалга оширилди. Чекловлар асосий тарзда трансформаторларнинг ортиқча юкланишини олдини олиш ва катта аварияларнинг олдини олиш учун киритилгани таъкидланган.
Кейинроқ «ҲЭТ» АЖнинг расмий Телеграм каналидан бу хабар ўчириб ташланган, бироқ 1055 коммунал диспетчерлик гуруҳида фуқароларга линиядаги зўриқишлар сабаб кўрсатиб ўтилган туманларда 2-3 соатлаб электр бўлмаслиги тушунтирилган.
Gazeta.uz нашрининг ёзишича, чекловлар қуйидаги нимстанциялар ва туманларни қамраб олган:
«Чилонзор» нимстанцияси — 4 MW, Чилонзор ва Яккасарой туманлари;
«Қўқон» нимстанцияси — 4 MW, Миробод ва Яккасарой туманлари;
«МЖК» нимстанцияси — 4 MW, Миробод ва Яшнобод туманлари;
«Рисовая» нимстанцияси — 4 MW, Миробод ва Яшнобод туманлари.
Айни пайтда расмий манбалар чекловлар қанча давом этиши ва қачон бартараф этилиши ҳақида аниқ маълумот бермаган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.