Музлатилган Эрон активлари масаласи ҳар доим АҚШ билан музокараларнинг бир қисми бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Бу ҳақда Нью-Йоркда БМТ тадбирларида иштирок этаётган Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғарибободий маълум қилди.
"Санкцияларни бекор қилиш ҳақида гап кетганда, элементлардан бири музлатилган маблағларнинг муздан чиқарилиши ҳисобланади. Бу ҳар доим ушбу масала бўйича музокараларнинг бир қисми бўлиб келган. Лекин ҳали ҳам келишув йўқ", - деди у журналистлар учун брифингда.
Ғарибободий, шунингдек, 2023 йилда Қатардаги музлатилмаган Эроннинг 6 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйиш АҚШ билан тузилган келишувларни бузиш эканлигини таъкидлади. "Қатарда, Доҳада музлатилган пулга келсак. Бу (Эрон активларини музлатиш) АҚШнинг аввалги маъмурияти билан олиб борган музокаралар туфайли амалга оширилди", деди ташқи ишлар вазири ўринбосари.
"Эрон ўз қисмини бажарди, биз Америка билан келишув бўйича ўз мажбуриятларимизни бажардик. Улар маблағларни ҳам ўтказишди, лекин афсуски, улар уларни сақлаб қолишди ва қатарликларга бу пулни олиб чиқиш учун Эрон ёки Эронга пул ўтказишга рухсат беришмади", - деди Ғарибободий. "Айтишим мумкинки, бу биз америкаликлар билан тузган келишув қоидаларини бузиш эди. У ҳалигача музлатиб қўйилган ва бу музокараларнинг бир қисми бўлади", - дея хулоса қилди у. Теҳроннинг ядровий маълумотлари бўйича Эрон-АҚШ музокараларининг беш раунди кўзга кўринарли натижаларсиз якунланди. Дипломатик жараёнга аввалига Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти, кейин эса Вашингтоннинг Теҳрон ядровий дастурининг учта муҳим обектига берган зарбалари ниҳоятда салбий таъсир кўрсатди. Айни пайтда “Европа учлиги” давлатлари (Буюк Британия, Германия, Франция) вакиллари Эрон билан музокаралар олиб бормоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.