Қўқон шаҳрида тақиқланган гиёҳвандлик воситаларини сотган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳрида тақиқланган гиёҳвандлик воситаларини сотган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳрида 2022 йилнинг 9 август куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ш.Бирлашув кўчасида яшовчи Ш.М.нинг яшаш хонадонида «Опий» гиёҳвандлик воситаси ва бир дона елим идишдаги «Тропикамид 10 мл» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 500.000 сўм эвазига сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!