АҚШ импорт қилинадиган олтинга божлар жорий қилмайди
АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни олтинга бож қўймаслигини маълум қилди, дея хабар беради Reuters.
"Олтинга бож бўлмайди!", - деб ёзади Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Аввалроқ АҚШ божхона ва чегарани ҳимоя қилиш хизмати ўз сайтида Вашингтон олтин қуймаларига импорт божлари жорий этиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди – бу металл етказиб бериш глобал занжирини силкитиши мумкин бўлган ҳаракат, деб ёзади Reuters.
Шу тариқа, Дональд Трамп қимматбаҳо металл атрофида давом этаётган савдо можароси ҳақидаги тахминларга чек қўйди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
