«Худди қуллардек» — КХДРлик ишчилар Россияда даҳшатли шароитда меҳнат қилмоқда

«Худди қуллардек» — КХДРлик ишчилар Россияда даҳшатли шароитда меҳнат қилмоқда

BBCʼнинг Сеулдаги мухбири Россиядан қочиб чиққан олти нафар шимолий кореялик ишчи билан суҳбатлашди. Уларнинг айтишича, Марказий Осиёлик мигрантлар улардан уч баробар камроқ иш қилиб, 5 баробар кўпроқ маош олишган.

BBCʼнинг аниқлик киритишича, Россия Украинада олиб бораётган босқинчилик уруши туфайли юзага келган ишчи кучи танқислигини қоплаш учун минглаб шимолий кореяликларни ишга жалб қилмоқда. Шимоллик корейслар сақланаётган шароитлар эса қулликдан кам фарқ қилади.

Москва бир неча бор Пёнгянгдан урушда ёрдам сўраган. КХДР Россияга ракета, артиллерия снарядлари етказиб берган ва ўз аскарларини юборган. Жанубий Корея разведкаси вакилларига кўра, сўнгги пайтларда Россия шимолий кореялик меҳнат ресурсидан янада фаол фойдаланмоқда.

Қурилишдаги иш ва йилда фақат икки кун дам

Интервью берилган ишчиларнинг барчаси узоқ ва оғир иш куни ҳақида сўзлаган: соат 06:00 да уйғониш, кўп қаватли уйлар қурилишида тонгдан тун ярмигача — 02:00 гача ишлаш, йил давомида фақат икки кун расмий дам олиш. Суҳбатда иштирок этганларнинг хавфсизликлари учун номлари ошкор қилинмаган.

Бир ишчи Жин Россиянинг Шарқий қисмига қўнган заҳоти уни қурилиш майдонига Шимолий Корея хавфсизлик ходими ҳамроҳлик қилганини, унга «ҳеч ким билан гаплашмаслик, ҳеч нарсага қарамаслик» буйруғи берилганини сўзлайди айтади. Агент унга: «Ташқи дунё — бизнинг душманимиз», деган.

Тэ исмли бошқа ишчи ўтган йили Россиядан қочган. Унинг сўзларига кўра, ҳар куни такрорланадиган оғир меҳнат кунлари руҳий ва жисмоний азоб бўлган. Тунда қўллари мушт бўлиб тугилиб қолгани учун эрталаб кафтини ёза олмас, ишга қўл уриш қийин бўларди.

Чанг исмли ишчи «Баъзилар кундузи ухлаб олиш учун иш жойиини тарк этар ёки тик туриб ухлаб қоларди, лекин назоратчилар уларни топиб, калтакларди. Биз секин аста ўлаётгандек эдик», дейди.

КХДРдан келган ишчилар билан суҳбат қилиш учун Россияга бир неча марта борган Жанубий Кореянинг Дон-А университети профессори Кан Дон Ваннинг таъкидлашича, ишчилар тунги пайт электр ёритишсиз, ҳимоя воситалари деярли йўқ ҳолда ишлашган. Ишчиларга қурилиш майдонини кундузи ҳам, кечаси ҳам тарк этиш тақиқланган. Улар доимий равишда Шимолий Корея давлат хавфсизлик агентлари кузатувида бўлишган.

Ишчилар ичига каналар босган кирган ифлос, одамга лиқ тўла юк контейнерларида ёки эшик ўринлари брезент билан ёпилган, қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйларнинг полларида ухлашга мажбур бўлишган.

Нам исмли ишчи эса бир куни 4 метр баландликдан йиқилиб тушиб, юзини ёриб олган бўлса ҳам, бошлиқлар уни шифохонага жўнатмаганини айтади.

БМТ резолюциясини четлаб ўтиш

Ўнлаб йиллар давомида ўн минглаб шимолий кореяликлар СССР ва Россияда ишлаб, Шимолий Корея режими учун миллионлаб доллар топлаб келишган.

Бироқ 2019 йилда БМТ КХДРнинг ядровий қурол яратишига жавобан санкциялар доирасида бошқа давлатларга шимолий кореялик ишчиларни қабул қилишни тақиқлади ва уларнинг аксарияти ватанга қайтарилди.

Жанубий Корея разведкасидаги манбанинг BBCʼга маълум қилишича, чекловларга қарамасдан ўтган йили Россияга 10 мингдан ортиқ шимолий кореялик ишчи келган. Унга кўра, бу йил бу рақам яна ортиб, умумий ҳисобда Пёнгянг 50 мингдан ортиқ ишчи юборишни режалаштирган. Кўпчилиги йирик қурилишларда, қолганлари тикувчилик фабрикаларида ишлатилмоқда.

Бу ҳолат КХДРлик мигрнатларни ишлатишни тақиқловчи БМТ санкцияларини очиқдан-очиқ бузиш ҳисобланади. Россия ҳукуматининг маълумотларига кўра, 2024 йилда мамлакатга 13 мингдан ортиқ шимолий кореялик кирган — бу ўтган йилга нисбатан 12 баробар кўп. Деярли 8 минг киши талабалик визаси билан келган, аммо Жанубий Корея разведкаси ва экспертлар улар ҳақиқий талабалар эмаслигини, бу БМТ санкциясини айланиб ўтиш йўли эканини айтишмоқда.

2025 йил июнида Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу илк бор 5 минг шимолий кореялик Курск областини тиклашга юборилишини айтди. Жанубий Корея расмийсига кўра, баъзилари яқин вақтда Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудларига ҳам йўналтирилиши мумкин.

Сеулдаги Кунмин университети профессори Андрей Ланковнинг фикрича, ишчи кучининг катта етишмовчилиги туфайли шимолий кореяликлар Россия учун қулай вариант: арзон, меҳнатсевар ва муаммосиз.

Шимолий Кореяда чет элдаги қурилишларда ишлаш катта талабга эга — чунки хорижда нисбатан кўпроқ ҳақ тўланади. Ишчилар қашшоқликдан қутулиш ва уй сотиб олиш ёки бизнес очиш умиди билан кетади. Танлов қаттиқ текширувдан ўтади, оилани олиб кетишга рухсат йўқ. Даромаднинг катта қисми давлатга ўтади, қолгани — ойига 100–200 доллар қайтиб келгач берилади. Бу усул қочиб кетишларнинг олдини олиш учун жорий қилинган.

Кўпчилик оғир меҳнат ва кам ҳақ тўланишини олдиндан англамайди. Тэ исмли қочоқ ишчи Марказий Осиёдан келган қуривчилар ундан уч баробар кам ишлаб, беш баробар кўп маош олишганини билиб, ўзига жуда оғир олган. «Мен ўзимни меҳнат лагеридагидек, панжарасиз қамоқдагидек ҳис қилардим», дейди у.

Жин эса бошқаларнинг уларни «қуллар» деб масхаралаганини унута олмайди. Бошлиғи унга: «Давлатга пул керак, сен қайтгач маошингни олмаслигинг ҳам мумкин», деганидан сўнг қочишга қарор қилганини айтган.

Тэ эса YouTube’да Жанубий Кореядаги маошлар ҳақидаги видео кўриб қолиб, қочишга бел боғлаган. Тунда анжомларини чиқиндилар пакетига жамлаб, ёстиқни кўрпа ичига тиқиб, худди ўзи ўрнида ухлаётгандек кўрсатиб, қурилишдан қочган. У такси ёллаб, минглаб километр йўл босиб, Сеулга етишида ёрдам берган адвокат билан учрашган.

Сўнгги йилларда айрим ишчилар сигарета ва алкогол учун мўлжалланган кундалик харажатлардан мисқоллаб йиғилган пулга ишлатиш тақиқланган эски смартфонлар сотиб олиб, қочишларни ташкиллаштиришган.

Манбаларнинг BBCʼга маълум қилишича, қочиш ҳолатларига қарши курашиш мақсадида Шимолий Корея ҳокимияти ишчилар устидан шундоқ ҳам қатъий бўлган назоратни янада кучайтирмоқда.

Дон-А университети профессори Каннинг айтишича, КХДР маъмурияти қочишларни олдини олиш учун ишчиларга мафкуравий тайёргарликни кучайтираётган, сиёсий-маърифий йиғилишлар ва ўз-ўзини танқид қилиш сессияларини кўпроқ ўтказмоқда. Бу тадбирларда улар Ким Жонг Унга содиқлигини очиқ эълон қилишга ва ўз хатоларини санаб ўтишга мажбур этилади.

Қурилиш майдонларини тарк этиш имкониятлари ҳам кескин чекланган. Профессор Каннинг сўзларига кўра, аввал ишчиларга ойда бир марта гуруҳ бўлиб чиқишга рухсат берилган бўлса, эндиликда бу амалиёт деярли йўққа чиққан.

Россиядан шимолий кореялик ишчиларни қутқариш билан шуғулланувчи сеуллик фаол Ким Сун Чёл назорат тартиби қатъийлашганини тасдиқлайди: «Илгари уларга жуфт бўлиб чиқишга рухсат бериларди, лекин 2023 йилдан бери беш кишидан иборат гуруҳларда ҳаракатланишга ва янада қаттиқроқ кузатув остида бўлишга мажбур».

Бундай шароитда қочишлар сони кескин камайган. Жанубий Корея ҳукуматидан BBCʼга маълум қилишларича, 2022 йилдан бери Россиядан қочиб Сеулга етаётган шимолий кореяликлар сони йилига тахминан 20 нафардан 10 нафарга тушган.

Россия–КХДР муносабатлари бўйича эксперт, Кунмин университети профессори Андрей Ланковнинг таъкидлашича, бу қатъий чоралар эҳтимол Россияга янада кўпроқ ишчи юбориш тайёргарлиги бўлиши мумкин.

«Бу ишчилар Ким ва Путиннинг ҳарбий дўстлигининг абадий меросига айланади», — дейди у. Унинг фикрича, уруш ва ҳарбий техника ҳамда аскарлар юбориш тўхтаганидан кейин ҳам ишчилар оқими узоқ давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди

Кеча Жаҳон чемпионатида ўзининг иккинчи олтин медалини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов финалдан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Австралияда Ханука байрамини нишонлаётган яҳудийларга ҳужум юзасидан Исроил бош вазири муносабат билдирди

Сизнинг ҳукуматингиз эса антисемитизмга қарши ҳеч нарса қилмади, деган Нетаняху.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.