АҚШ Молия вазирлиги икки давлат президентларининг Аляскадаги учрашувига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун зарур бўлган молиявий операцияларни 20 августга қадар Россияга нисбатан жорий этилган санкциялардан озод қилди.
Бу ҳақда АҚШ молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси ҳужжатида айтилади.
Гап "одатда Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасидаги Аляска штатидаги учрашувларда иштирок этиш учун ҳамроҳ бўладиган ва зарур бўлган" битимлар ҳақида бормоқда. Ҳужжатда таъкидланишича, бу чора Россияга қарши санкциялар остида блокланган ҳар қандай активларни музлатишдан чиқаришни назарда тутмайди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан 15 август куни Аляскада учрашишни кутаётганини маълум қилганди. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков етакчилар асосий эътиборни Россия-Украина инқирозини узоқ муддатли тинч йўл билан ҳал қилишга эришиш вариантларини муҳокама қилишга қаратишини таъкидлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.