Тадбиркор Баҳодир Абдуллаев масъул лавозимга тайинланди
"Ўзметкомбинат" АЖ раҳбариятида тайинлов амалга оширилди.
Унга кўра, бошқарув раиси – бош директор Аҳмедов Дилшод Турсунқулович ишдан олинди. У 2024 йил октябрдан ушбу вазифада ишлаб келаётганди.
Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ, тадбиркор Баҳодир Тожимирзаевич Абдуллаев «Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув раиси – бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Баҳодир Абдуллаев 1967 йилда Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида дунёга келган. 2022 йил президент томонидан "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
