Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШга жўнаб кетди

Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШга жўнаб кетди

Суперярим ўрта вазн тоифасида профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (20-2-0) Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди.

Чарм қўлқоп устамиз океан ортида ўзининг навбатдаги жанги учун ака-ука Диаслар жамоаси билан биргаликда тайёргарлик кўради. Аввалроқ ҳамюртимиз янги промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаганди. Қудратиллонинг янги менежери Луис Кики Магана — DAZN, Top Rank каби кўплаб машҳур компаниялар билан бирга ишлаган.

Маълумот учун, Абдуқаҳҳоров сўнгги жангини ўтган йилнинг 17 ноябрь куни Тошкентдаги "Ҳумо Арена"да танзаниялик Маоно Аллига қарши ўтказганди. Ўшанда 8 раунд этиб белгиланган жанг иккинчи раундда якунланган, Қудратилло рақибини нокаут орқали мағлуб этган эди.

Бу Абдуқаҳҳоров учун иккита кетма-кет мағлубиятдан кейин қўлга киритилган ғалаба бўлганди. Ҳамюртимиз ҳисобидаги ғалабалар сони 20 тани (12 нокаут) ташкил этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!