ЭКСКЛЮЗИВ: "Express" газетасига берилган батафсил интервьюда Атеш партизанлари ўз фаолиятлари ва келажакдаги ҳужум режалари ҳақида сўзлашди.
Украиналик партизанлар Керч кўпригини вайрон қилиш режаларини тайёрлаётганини айтишмоқда ва Владимир Путин ҳамда унинг юқори лавозимдаги амалдорларига суиқасд уюштириш эҳтимолини истисно қилишмаётганга ўхшайди.
Татар тилида "Олов" деган маънони англатувчи Атеш 2022 йилда Путиннинг Украинага кенг кўламли босқини бошланиши билан тезда ташкил топган ва асосан Қрим ва босиб олинган ҳудудларда фаолият юритади.
Унинг аъзолари украиналиклар ва қрим татарлари, шунингдек, тушкунликка тушган рус аскарлари ва Россия ичидаги этник озчиликлар вакилларидан иборат.
Улар ўзларини Украина ва Россияда фаолият юритаётган энг йирик партизанлар гуруҳи деб ҳисоблашади, Калининграддан тортиб Сибиргача, жумладан, Москва ва Санкт-Петербург каби йирик шаҳарларда ҳам вакиллари борлигини таъкидлашмоқда.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.