Қизиқувчан айиқ фотоқопқонни кўриб қолди…
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Юқори Тўпаланг миллий табиат боғида ўрнатилган фотоқопқонга қўңғир айиқ муҳрланди.
Қўңғир айиқ заиф, кенг, бирок мозаик тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби ва CITESнинг I Иловасига киритилган. Март-октябрда кўпинча эрталаб ва кечки пайтларда фаол бўлиб, инларига беркинади ва ўша ерда қишлайди ҳам. Май-июнда жуфтлашади, икки йилда бир марта болалайди. Болалари 3–4 ёшида вояга етади. Мевалар, илдизлар, баъзан сутемизувчилар, ҳашаротлар, ўлaксалар билан озиқланади, 30 йилгача яшайди.
Маълумот учун, “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи Сурхондарё вилояти Ҳисор тоғ тизмасининг жануби-ғарбий ён бағирларида жойлашган бўлиб, денгиз сатҳидан 930 метрдан 3700 метргача баландликдаги ҳудудни ўз ичига олади. Энг юқори нуқтаси Хўжаикуйикалон чўққиси бўлиб, ушбу тоғ денгиз сатҳидан 3700 метр баландликка эга. Миллий табиат боғи ҳудудида маъданларга тўйинган сойлар сероб бўлиб, Зеварсой, Чакалсой, Баганикатсой, Сесангасой, Сагдорсой, Симчосой, Занбексой, Хўчисой, Дилисой, Тамархудсой, Чашмаихуникаксой нисбатан серсув ҳисобланади.
“Юқори Тўпаланг”да 100 га яқин умуртқали ҳайвонлар, 10 дан ортиқ сут эмизувчилар, 20 турга яқин қушлар, 10 дан ортиқ турдаги судралиб юрувчилар, 1 тур сувда ва қуруқликда яшовчи ва 6 тур ҳайвонлар синфига мансуб бўлган ҳайвонлар учрайди. Сут эмизувчиларнинг 9 тури, қушларнинг 9 тури, судралиб юрувчиларнинг 2 тури, балиқларнинг 2 тури ҳамда умуртқасизларнинг 6 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.
