Туркия президенти Раҷаб Тойиб Эрдуған Хитойда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши саммити доирасида Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди. Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг Коммуникациялар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, томонлар икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилдилар.
Эрдуған Туркия ва Покистон савдо, энергетика, мудофаа саноати ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
Туркия лидери Покистоннинг Туркиянинг Шимолий Кипр Республикаси билан муносабатларини ривожлантираётгани учун мамнунлигини билдирди. У Анқаронинг намоён этган бирдамликни юқори баҳолашини таъкидлади.
Эрдуған шунингдек, Исроил Ғазода геноцид сиёсатида кенгайишга интилаётганини айтди. У Туркия ва Покистон бу масалада ягона мавқега эга эканини ва мувофиқ ҳаракат қилишда давом этишини таъкидлади.
Давлат раҳбари Суриянинг бирлиги ва ҳудудий яхлитлиги Туркия учун муҳим эканини қўшимча қилди. У Анқара мамлакатни беқарорликка солишга қаратилган ҳар қандай қадам ва ҳаракатларга қарши эканини таъкидлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.