БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги ёзма баёнот билан чиқиб, Исроилнинг Ғазодаги уруши "болаларга қарши уруш" деб аталишини ва у зудлик билан тўхтатилиши кераклигини таъкидлади.
"Болалар ҳар доим ҳимояланган бўлиши керак", — дейилади баёнотда.
ЮНРУА маълумотларига кўра, 660 минг бола уч йилдан бери мактабга бора олмаяпти. Агентлик фаластинлик болалар "йўқолган авлод"га айланиши мумкинлигидан огоҳлантириб, зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва болаларни таълим ҳамда оддий ҳаётга қайтаришга чақирди.
Фаластин Таълим вазирлиги маълум қилди:
Оккупация остидаги Ғарбий Соҳилда янги ўқув йили сентябрь бошида бошланади.
Бироқ Ғазода 700 мингга яқин ўқувчи таълимни тўхтатган, 70 минг бола эса икки йилдирки ўрта мактабга бормайди.
2023 йил 7 октябрдан 2025 йил 26 августгача бўлган даврда:
Ғазода Исроил томонидан 17 мингдан ортиқ мактаб ўқувчиси ва 1 261 нафар университет талабаси ўлдирилган.
25 мингдан ортиқ ўқувчи ва 2 671 талаба яраланган.
Ғарбий Соҳилда эса:
108 ўқувчи ва 35 талаба ўлдирилган,
739 ўқувчи ва 231 талаба яраланган,
372 ўқувчи ва 413 дан ортиқ талаба ҳибсга олинган.
Таълим соҳасидаги ходимлар орасида:
Ғазода 739 мактаб ўқитувчиси ва 226 университет ўқитувчиси ҳалок бўлган,
3 091 мактаб ва 1 421 университет ходими яраланган.
Ғарбий Соҳилда эса 5 ўқитувчи ҳалок бўлган, 21 нафари яраланган, 182 ўқитувчи ва 17 университет ходими ҳибсга олинган.
Вазирлик таъкидлаганидек, Исроил АҚШнинг кўмагида оммавий қирғин, вайронагaрчилик ва мажбурий кўчириш амалиётларини давом эттирмоқда, ҳамда халқаро чақириқлар ва Халқаро суд қарорларини инкор этмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра:
Ғазодаги уруш натижасида 63 371 фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг кўпчилиги аёллар ва болалардир;
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.