Саудия Арабистонининг Янбу қирғоқларида ҳужумга учраган танкер Либерия байроғи остида ҳаракат қилган ва Исроилга тегишли.
Бу ҳақда Reuters Британиянинг денгиз хавфсизлигига ихтисослашган Ambrey компаниясига таяниб хабар берди.
31 август куни кечқурун Буюк Британия Ҳарбий-денгиз кучларининг Денгиз савдо операцияларини мувофиқлаштириш маркази (UKMTO) Қизил денгизда Янбу шаҳридан 40 денгиз мили жануби-ғарбда кема билан содир бўлган воқеа ҳақида сигнал олди. UKMTO баёнотига кўра, кема экипажи "қаттиқ портлаш овозини эшитган" ва "номаълум снаряд сачраганини" кўрган. Мувофиқлаштириш марказининг қўшимча қилишича, “ҳужум” сифатида баҳоланган ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.
Ambrey, ҳужум ортида 2023 йил кузидан бери Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғозида Исроил билан боғлиқ кемаларга зарба бериб келаётган Ямандаги ҳутий исёнчи “Ансор Аллоҳ” ҳаракати турган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Ҳусийлар Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёти тугамагунча тўхтамасликлари ҳақида огоҳлантирди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.