Россия расмийлари Европа сиёсатчиларини АҚШ президенти Дональд Трампнинг Украинадаги урушни ҳал этиш бўйича тинчлик саъй-ҳаракатларини бузишда деб айблади.
«Европанинг "урушпарвар партияси" тинчимайди. Европаликлар Украинани тинч йўл билан ҳал қилиш саъй-ҳаракатларига тўсиқ бўлмоқда. Улар киев режимини мантиқий бўлмаган муросасиз йўлни давом эттиришга рағбатлантирмоқда», — деди Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Унинг сўзларига кўра, Россия Украина томонидан низони ҳал қилишга ҳақиқий уринишларни кўрмаяпти.
«Россия бу орада ўз позициясини сақлаб қолмоқда. Биз муаммони сиёсий-дипломатик воситалар билан ҳал қилишга тайёрмиз, лекин Киев томонидан ҳозирча бу борада ўзаро ёндашувни кўрмаяпмиз, шу боис махсус ҳарбий амалиётни давом эттирамиз», — деди Песков.
Шу билан бирга, у Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасида Аляскада бўлиб ўтган учрашувни “керакли, ўз вақтидаги ва конструктив” деб баҳолади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.