Газета манбаларига кўра, Трамп маъмурияти томонидан тайёрланган Ғазо секторининг урушдан кейинги ривожланиши режаси ушбу ҳудудни камида 10 йил давомида АҚШ назорати остига ўтказишни назарда тутади. Бу вақт ичида сектор гуллаб-яшнаётган туристик курортга ва юқори технологияли ишлаб чиқариш марказига айланиши керак.
"38 саҳифалик режа Ғазо секторининг икки миллион аҳолисини камида вақтинча кўчиришни кўзда тутади. Қайд этилишича, бу ё бошқа мамлакатга “ихтиёрий” кетиш йўли билан ёки тикланиш даврида одамларни сектордаги хавфсиз зоналарга жойлаштириш орқали амалга оширилади. Ер эгаларига реконструкция қилиш ҳуқуқи эвазига рақамли токенлар таклиф этилади. Ушбу активлар бошқа жойдаги ҳаётни молиялаштириш учун ишлатилиши ёки кейинчалик Ғазо секторида ташкил этиладиган “ақлли шаҳар”лардан биридаги квартирага алмаштирилиши мумкин", дейилади WP мақоласида.
Шу билан бирга, Ғазо секторини тарк этишга қарор қилган ҳар бир фаластинликка 5000 доллар миқдорида нақд пул, шунингдек, тўрт йиллик ижара ва бир йиллик озиқ-овқат учун тўловлар берилади.
WP маълумотларига кўра, ушбу режа асосида Ғазо секторини реконструкция қилишни бошқарадиган Ғазони қайта қуриш, иқтисодий жадаллаштириш ва ўзгартириш (GREAT Trust) деб номланган мақсадли жамғарма ташкил этилади. Газета манбаларининг айтишича, Ғазони реконструкция қилиш режасининг асосий элементлари Доналд Трампнинг ҳудуд ҳақидаги “Яқин Шарқ Ривьераси” қарашини акс эттиради. Режа давлат ва хусусий маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши кутилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.