АҚШ президенти Дональд Трамп ядровий давлатлар билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш муҳимлигини айтди.
Трамп бу ҳақда якшанба куни The Daily Caller нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Хусусан, Трампдан 600 минг хитойлик талаба Америка университетларида икки йил давомида ўқишга рухсат бериш ҳақидаги қарори бунинг АҚШга фойда келтириши билан боғлиқми ёки бу унинг Пекин билан музокаралардаги тактикасининг бир элементими, деган савол берилди. Бунга жавобан АҚШ президенти Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан "жуда яхши муносабатда" эканини таъкидлади. "Менимча, сиз мамлакат раҳбариятига уларнинг талабаларини қабул қилмаслигингизни айтишингиз уни жуда ҳақорат қилади", деди Трамп Хитойдан талабаларни қабул қилмаслик "тизимга зарар келтиради" деган фикрни билдирар экан.
Ундан, шунингдек, хитойлик талабаларга АҚШда ўқишга рухсат бериш қарорига жавобан Хитойдан қандайдир имо-ишора кутаётгани сўралган. "Йўқ, мен бунинг эвазига ҳеч нарса хоҳламайман. Биз яхши ишлаяпмиз, улар бизга миллиардлаб доллар тўлашмоқда", - дея таъкидлади Трамп. "Менимча, ёмон эмас, айниқса ядровий давлатлар билан тил топишиш яхши", - деди Трамп ва 2020 йилги АҚШ президентлик сайловларидан кейин Америка маъмурияти бошқарувида қолганида Украинадаги можаронинг олдини олган бўларди, деган ўз позициясини яна бир бор таъкидлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.