Қозоғистонда қурилишда ишлаётган ўзбекистонлик баландликдан қулаб тушиб вафот этди

Қозоғистонда қурилишда ишлаётган ўзбекистонлик баландликдан қулаб тушиб вафот этди

6 сентябрь куни Туркистон вилоятининг Сариағаш туманидаги қурилиш майдонида Ўзбекистон фуқароси А.Б. баландликдан қулаб тушган ва вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

“Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тезкор алоқа ўрнатган ҳамда марҳумнинг жасадини ватанга жўнатиш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда”, дейилади хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!