Қозоғистон фонд биржаси (KASE) Москва биржаси (MOEX) билан 2018 йилдан бошлаб стратегик ҳамкорлик шартномаси асосида тузилган муносабатларини тўхтатганини эълон қилди.
Бундан ташқари, Москва биржаси KASE акциядорлари таркибидан ҳам чиқди. Қозоғистон Миллий банки раиси Тимур Сулейменов 11 октябр куни бўлиб ўтган брифингда Москва биржасини KASE акциядорлари таркибидан чиқариш бўйича «принципиал қарор» қабул қилинганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, қарорни Қозоғистон томони ҳам, Россия томони ҳам қўллаб-қувватлаган.
Қайд қилинишича, бунга Москва биржасининг санкциялар остига тушгани ва Қозоғистон биржаси фаолиятига «халақит» бериши мумкинлиги сабаб бўлган.
KASE акцияларининг 13,1 фоизи Москва биржасига тегишли эди.
Аввалроқ, Қозоғистон биржаси Москва биржасидан ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш масаласини муҳокама қилмоқчи экани маълум бўлган эди. Бу 12 июн куни Москва биржаси Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийси билан бирга АҚШ санкциялари остида қолганидан кейин содир бўлди. Қозоғистон биржаси таъкидлаганидек, унинг акциядорлари орасида санкцияланган шахснинг мавжудлиги хорижий молиявий ташкилотлар ва шериклар билан бизнес алоқаларини ўрнатиш ва қўллаб-қувватлашни чеклайди.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.
Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.