Украина тарихда биринчи марта Озарбайжондан газ харид қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг “Нафтогаз” компанияси раҳбари Серҳий Корецкийга асосланиб, “Ведомости” хабар берди.
Корецкийнинг айтишича, газ етказиб бериш SOCАR Energy Ukraine компанияси билан тузилган келишув асосида амалга оширилган. Озарбайжон газининг Украинага етказилиши Транс—Балкан йўлаги орқали — Болгария ва Руминия ҳудудларидан ўтиб амалга оширилади.
“Бу ҳажм жиҳатдан кичик бўлса-да, стратегик аҳамиятга эга илк қадам бўлиб, узоқ муддатли ҳамкорлик учун йўл очади”, деган Корецкий Facebook’даги саҳифасида.
Маълумот учун, 2024 йил 1 январдан бошлаб Украина Россия газининг Европага транзитини тўхтатган ва “Газпром” билан шартномани узайтиришни рад этганди. Бу эса мамлакат ичида газга бўлган эҳтиёжни ошириб юборган.
Энг сўнгги маълумотларга кўра, Украина ер ости газ омборларида тахминан 6,0–6,6 миллиард кубометр газ захиралаган. Бу захиралар умумий сиғимнинг атиги 19–19,4 фоизини ташкил этади — ушбу рақамлар сўнгги 11 йил ичидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.