28 июль куни “Аэрофлот” авиакомпанияси ахборот тизимларида жиддий носозлик юзага келганини эълон қилди. Техник муаммо сабабли ҳозиргача камида 50 та рейс бекор қилинди. Бекор қилинган парвозлар орасида Санкт-Петербург, Екатеринбург, Калининград, Қозон, Минск ва Ереван йўналишлари бор.
Хакерлик ҳужуми учун жавобгарликниSilent Crow ва Cyberpartisans BY номли хакерлар гуруҳи зиммасига олди. Уларнинг баёнотига кўра, “Аэрофлот”нинг 7000 та сервери бузиб кирилган, 20 терабайтга яқин маълумот ўғирланган. Улар парвозлар тарихи, CRM базалари, раҳбарият компютерлари, ички ёзишмалар ва аудиёёзувларга тўлиқ киришганини билдиришди.
Компания ҳужум ортидан рейслар кечиктирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлигини огоҳлантирди. Йўловчиларга аэропортлардаги эълонлар, ахборот таблолари ва расмий сайтлар орқали маълумотларни доимий кузатиб бориш тавсия этилди. Москвадаги Шереметево аэропортида узоқ навбатлар юзага келгани хабар қилинмоқда.
"Аэрофлот" ўз хизматларини имкони борича тез тиклаш устида иш олиб бормоқда. Хакерлар эса қўлга киритилган маълумотларнинг бир қисмини тез орада эълон қилишга ваъда беришган. Мазкур ҳужум Россиянинг энг йирик авиакомпаниясини ахборот хавфсизлиги борасида жиддий таҳдид остида қолдирди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.