Қозоғистон Бош вазири БААга расмий ташриф билан келди

Қозоғистон Бош вазири БААга расмий ташриф билан келди

Алихон Смоилов Ал-Баҳр саройида БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди.

Смоилов сўнгги йилларда қўшма лойиҳалар сони барқарор ортиб бораётганини таъкидлади. Қозоғистон ҳукумати инвесторларнинг ташаббусларини амалга оширишда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр.

Қозоғистон бош вазири БАА президентига ёнғинлар содир бўлган Қўстанай вилоятида ўрмонларни қайта тиклаш учун кўрсатилган 1 миллион долларлик ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!