Қозоғистон бош муфтийси Саудия Арабистонига илтимос билан чиқди

A A A
Қозоғистон бош муфтийси Саудия Арабистонига илтимос билан чиқди

Қозоғистон олий муфтийси Нуризбай қожи Тағанули Саудия Арабистони Ҳаж ва умра масалалари вазири Тавфиқ ибн Фавзан ал-Робиадан қозоғистонлик зиёратчилар учун нарх-наволарни пасайтиришни сўради. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси матбуот хизмати хабар берган.

Унга кўра, муфтий бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига ишчи ташриф билан келган. Тавфиқ ибн Фавзан ал-Робиа билан учрашувда Нуризбай қажи Тағанули жорий йилдаги Ҳаж ва умра зиёрати тартибини муҳокама қилган.

“Бош муфтийнинг 50/50 чартер рейсларининг қиммат нархининг зиёратчилар учун пасайтирилиши тўғрисидаги илтимосига жавобан Тавфиқ ибн Фавзан ал-Робиа бу талаб нафақат Қозоғистон, балки бошқа давлатлар учун ҳам амал қилишини эслатиб ўтди ва учинчи давлатлардан доимий рейсларга рухсат берилмаслигини маълум қилди”, – дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!