Қорақалпоғистон ва Тошкентнинг икки туманида инжиқ об—хаво туфайли электр узилишлари кузатилмоқда

Қорақалпоғистон ва Тошкентнинг икки туманида инжиқ об—хаво туфайли электр узилишлари кузатилмоқда

Соат 19:00 ҳолатига Қорақалпоғистон Республикасида кучли шамол ва ёмғир туфайли айрим электр қурилмаларда носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида Беруний, Амударё, Чимбой, Қўнғирот ва Кегейли туманлари истеъмолчилари қисман (жами 3 750 та) электр таъминотидан узилган.

Шунингдек, соат 19:48 да Тошкент шаҳридаги 35 кВли «Л-П-Ю-2» кабель тармоғида қисқа туташув содир бўлган.

Бунинг натижасида Чилонзор ва Яккасарой туманлари истеъмолчилари қисман (жами 1 250 та) электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда ушбу носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Носозликлар қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!