Қор кўчкиси: "Қамчиқ" довонида 4 автомобил қор остида қолдими?

Қор кўчкиси: "Қамчиқ" довонида 4 автомобил қор остида қолдими?

Ижтимоий тармоқларда 15 январь куни Қамчиқ довонида юз берган қор кўчиши натижасида Фарғона водийсидан Тошкентга йўл олган 4 автомобил қор остида қолгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Аммо ушбу хабарга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бирор муносабат билдирмади.

Вазирлик 15 январь куни Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 228-253кмлар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли борлиги, шу сабабли хавфсизликни таъминлаш мақсадида Қамчиқ довонида вақтинчалик автомобиль қатнови тўхтатилишини маълум қилди.

Айни пайтга келиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида автомобиль транспорти ҳаракати тикланганини маълум қилди.

Демак, ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар асоссиз бўлиши эҳтимол. Воқеалар ривожини билмоқчимисиз? Aniq.uz сайтини кузатиб боринг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!