Қишки қўлқопларни дезинфекция қилиш шартми?

Қишки қўлқопларни дезинфекция қилиш шартми?

Биласизки, қўлқоплар қишнинг изғиринли кунларида асқатадиган аксессуарлардан биридир. Хўш, пандемия шароитида қалин қўлқопларни қандай дезинфекция қилиш мумкин? Уларни дезинфекция қилиш шартми? 

Россиялик шифокор Евгений Тимаков бу ҳақда маълумот берди.

"Қишда кийиладиган қўлқоплар билан юзга тегиш мумкин эмас. Аввало, уларни таркибида водород пероксид бўлган эритмаларда дезинфекция қилиш мақсадга мувофиқ", деган мутахассис. 

Шу билан бирга, у қўлқопларни дезинфекция қилиш шарт эмаслигини, матодан тикилганларини ювишнинг ўзи кифоя эканини ҳам таъкидлаган. 

Мутахассис агар қўлқоплар чармдан тайёрланган бўлса, уларни спирт билан тозалаш мумкинлигини айтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!