Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули тайинланди

Зафарбек Аҳмедов Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули этиб тайинланди. Бунгача у ТИВда Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консуллиги 2022 йилда очилди. Консуллик округига Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари киради.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).