19 апрел куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ва давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон делегацияси раҳбари Қамчибек Ташиев Ўш вилоятининг Қора-Сув тумани аҳолиси билан учрашган. Улар Кампирравот сув омбори яқинидаги 50 гектар ерни Ўзбекистонга берилишига қарши чиқишган. Қайд этилишича, учрашувга юзлаб одамлар келган.
“Ўзбекистон аллақачон 50 гектардан 20 гектарини ўраб олган. Мен уларга [Ўзбекистонга] 50 гектар майдоннинг ҳаммасини ўраб олмасликни таклиф қиламан. Мен 50 гектарни эмас, балки улар аллақачон ўралган 20 гектарни [сув омбори яқинида] алмаштиришни таклиф қиламан. Энди мен Ўзбекистонга бораман ва ушбу вариантни таклиф қиламан... Агар биз бу ердан 20 гектар берадиган бўлсак, унда бошқа жойда - Ўзган туманида - 20 гектарни оламиз. Фақатгина ҳудудлар алмашинуви бўлади... Биз Тошкентдаги ҳамкасбларимиз билан келишишга ҳаракат қиламиз», — деган Қамчибек Ташиев.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон сув омборининг хавфсизлигини таъминлаш учун ушбу ерни сўраган. 16 апрел куни Қора-Сув тумани Интимак қишлоғининг 100 га яқин аҳолиси Кампирравот сув омбори ёнида ўтовлар қуриб, Ташиевни уларнинг олдига келишини талаб қилган. 23 март куни Тошкентга келган Қамчибек Ташиев Қирғизистон ва Ўзбекистон барча чегара масалаларини 100% ҳал қилганини айтган эди.
Ўзбекистон билан келишувга биноан Қирғизистон қуйидаги ерларни олган:
Бунинг эвазига Жалолобод вилоятидаги Орто-Токой сув омбори бутунлай Ўзбекистонга ўтди. Икки томонлама музокаралар натижасида Қирғизистонга Орто-Токойдаги сувнинг 5 фоизидан фойдаланишга рухсат берилди.
Ҳозир Қирғизистон ҳудудида тўртта – Сўх, Шоҳимардон, Чўнгара ва Тоштепа ўзбек анклавлари мавжуд. Ўзбекистон ҳудудида эса тўрт квадрат километр майдонга эга бўлган Барак қирғиз анклави бор.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.