Қирғиз–ўзбек чегарасида 130 метрли ерости туннели топилди

Қирғиз–ўзбек чегарасида 130 метрли ерости туннели топилди

Жалолобод вилоятида яшовчи фуқаронинг уйида Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи туннель аниқланди. Бу ҳақда “АКИпресс” хабар берди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Сузоқ тумани Бекобод қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйида Ўзбекистонга олиб борувчи ерости туннелини топган. Мазкур туннель юк ва одамларни ноқонуний ташиш учун ишлатилган.

“Туннелнинг чуқурлиги 15 метр, умумий узунлиги 130 метр, Қирғизистон давлат чегарасигача бўлган масофа 50 метр, баландлиги эса 1 метр 70 сантиметр”, — дея хабар беради Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

Контрабанда каналини ташкил қилишда гумон қилиниб, уй эгаси Э.А. қўлга олинган. Айни пайтда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари туннелдан фойдаланишни ташкил этишда иштирок этган барча шахслар, шунингдек, Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлар ҳамда республикага ноқонуний равишда кириб келган товарлар турларини аниқламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!