Қиличбозларимиздан олтин дубл

Қиличбозларимиздан олтин дубл

Туркиянинг Анталя шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи Ўзбекистон терма жамоаси учун ажойиб якунланди. Жамоавий дастурдаги беллашувларда қизларимиз ҳам, йигитларимиз ҳам дунёнинг кучли жамоаларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритишди.

Халқаро қиличбозлик федерацияси томонидан ўз йўналишларида дунёнинг энг кучли жамоаси деб эътироф этилган йигитларимиз мусобақа давомида Грузия, Германия, Украина ва финалда Туркия жамоаларини мағлубиятга учратди. Қизларимиз эса Болгария, Полша ва Италия термаларига имконият қолдиришмади.

Йигитлар:
🥇 Ўзбекистон
🥈 Туркия
🥉 Руминия

Қизлар:
🥇 Ўзбекистон
🥈 Италия
🥉 Полша


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!