Қидирувда бўлган ўзбекистонлик Украинада қўлга олинди

Қидирувда бўлган ўзбекистонлик Украинада қўлга олинди

Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган Ўзбекистон фуқароси Украинада қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига жиноятчини қўлга олишда Ўзбекистон ИИВдаги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги, шунингдек, Интерполдаги ҳамкасблари кўмаклашган.

Аниқлик киритилишича, 23 ёшли С.А. Ўзбекистон ЖКнинг 169-моддаси (“Ўғрилик”) ва 127-моддасида (“Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш”) кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Ҳозирда жиноятчи Тошкентга олиб келинган ва суд унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!