Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда 7 киши вафот этди

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда 7 киши вафот этди

Қашқадарё вилояти Касби туманида 8 май куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 8 май куни Касби туман Тошқўрғон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4р-92 Қарши–Таллиқўрғон–Касби–Жейнов автомобиль йўлининг 26-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ оқибатида 7 нафар фуқаро вафот этган.

Шунингдек, содир этилган ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими ҳайдовчи ва фуқароларни йўлда хушёрликка чақирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!