Қашқадарёда собиқ маҳалла раисини аямай дўппослаб, совуқ қурол билан оғир жароҳатлашди

Қашқадарёда собиқ маҳалла раисини аямай дўппослаб, совуқ қурол билан оғир жароҳатлашди

Аввалроқ "Қашқадарёда собиқ маҳалла раиси калтакланиб, далага ташлаб кетилди" номли видеолавҳа тарқалганди. Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан баёнот берди.

Муборак тумани Кўҳнашаҳар маҳалласида яшовчи фуқаро С.Ж. Муборак тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб 2021 йил 28 май куни соат 13:30 ларда юқолиб қолган молларини қидириб юрган вақтида Муборак тумани “Кўҳнашаҳар” маҳалласи чўл ҳудудида қўйларини боқиб юрган фуқаро Т.П.дан қўйларини қўрган ёки қўрмаганлигини сўраган вақтида ўзаро тортишиб қолишган Т.П, С.Ж.ни боши, юзи, қўл соҳаларига қўллари билан уриб, тепиб, сўнгра совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашё, яъни С.Ж.нинг йўл халтасидан тушиб қолган бир дона болт ва гайкаларни бураш учун ишлатиладиган тарқатувчи калит билан С.Ж.нинг боши ва қўлларига ўта шафқатсизлик билан уриб қасддан тан шикасти етказган.

Мазкур холат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Т.П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан Жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноят иши юзасидан Т.П.га 2021 йил 19 июнь куни Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми “г,м” бандларида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айб эълон қилиниб, унга нисбатан 2021 йил 22 июль куни муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари айблов хулосаси тузиш билан тамомланиб, Жиноят ишлари бўйича Муборак туман судига юборишлик учун назорат тартибида Муборак туман прокурорига юборилган.

Шуни маълум қиламизки Муборак туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант Б.Ихтиёровнинг ҳаракатлари Қашқадарё вилояти ИИБ маъсул ходимлари томонидан ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!