Қарийб 2,5 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

Қарийб 2,5 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

Жума, 24 сентябрь куни Ўзбекистонга яна 2 млн 499 минг 668 доза хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 26 млн 754 минг 208 дозага етмоқда. Улардан 20 мл 499 минг 668 дозаси — ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси, 1 млн 594 минг 480 дозаси — AstraZeneca (Covieshield, COVAX дастури асосида бепул етказиб берилган), 460 мингтаси — Россиянинг «Спутник V», 3 млн 60 дозаси Moderna ва 1 млн 200 минг дозаси Pfizer/BioNTech вакцинаси ҳисобланади.

Айни пайтга қадар шундан 19 млн 197 минг 082 доза доза вакцинация жараёнларида фойдаланилган.

Шунингдек, шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 млн 007 минг 732 нафарни ташкил қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!