Путин ва Эрдоған Сочида учрашмоқчи

Путин ва Эрдоған Сочида учрашмоқчи

5 август куни Сочида бўлиб ўтадиган музокарада Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа бир қатор масалаларни муҳокама қилади. Кремль расмий вакили Дмитрий Песковга таяниб, бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги маълум қилди.

Хабарда Туркия раҳбари 5 август куни Сочига ташриф буюриб, россиялик ҳамкасби билан иқтисодиёт, Сурия ва Украинадаги вазият, шунингдек, Украина портларидан ғалла экспорти бўйича музокара ўтказишни режалаштираётгани айтилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!