Путин: Россия Ҳиндистон билан имтиёзли стратегик шерикликни қадрлайди

Путин: Россия Ҳиндистон билан имтиёзли стратегик шерикликни қадрлайди

Россия Ҳиндистон билан имтиёзли стратегик шерикликка катта аҳамият беради.

Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Ҳиндистон президенти Драупада Мурму ва Бош вазир Нарендра Модига Республика куни муносабати билан йўллаган табрик телеграммасида айтиб ўтди.

“Биз давлатларимиз ўртасидаги имтиёзли стратегик шериклик муносабатларига катта аҳамият берамиз, – дейилади табрикда.

Путин барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш Россия ва Ҳиндистон халқлари манфаатларига мос келишини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!