Путин Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Путин Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Россия президенти Владимир Путин Aрманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида Россия раҳбари Пашинянни парламент сайловларидаги ғалабаси билан табриклади ва унга янги ҳукумат тузиш жараёнида муваффақиятлар тилади.

Иккала томон ҳам иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш учун ўзаро келишувни кўрсатдилар. Шунингдек, улар минтақада содир бўлаётган геосиёсий ўзгаришларни муҳокама қилдилар ва тўқнашувнинг барча томонлари томонидан 2020 йил 9 ноябрь ва 2021 йил 11 январдаги уч томонлама баёнотлар қоидаларини амалга ошириш зарурлигини таъкидладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!