Путин: "Коронавирусга қарши курашда бошқа давлатлар тажрибасидан фойдаланаверманг"

Путин: "Коронавирусга қарши курашда бошқа давлатлар тажрибасидан фойдаланаверманг"

Россия Президенти Владимир Путин минтақа раҳбарларини коронавирусга қарши курашда бошқа мамлакатларнинг, айниқса, коронавирусга биринчи бўлиб "дуч келган" давлатларнинг иш бермаган тажрибасидан фойдаланмасликка чақирди. Уларнинг хатосидан тўғри хулоса чиқариб, вирус кучайиб кетмаслигининг олдини олиш учун барча имкониятларни ишга солиш муҳимдир, деди Путин.

Президент жума куни Мудофаа вазирлигининг ҳудудларида CОВИД-19 билан оғриган беморларга ёрдам берадиган тиббий марказларнинг очилишига бағишланган видеоконференция ўтказди.

Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов шаҳарда қўшимча кўрпа-тўшакларни жойлаштириш ва янги тиббий марказнинг очилиши ҳақида гапириб, бошқа давлатлар, масалан, Италияда беморлар "деярли тўшакда" даволанишини айтиб ўтди.

"Сиз бошқа мамлакатлар тажрибасини ёдга олдингиз. Сиздан ва бошқа ҳамкасблардан бошқа мамлакатларда содир бўлган воқеаларни эслатмасликларини илтимос қиламан. Улар биринчи марта ушбу муаммога дуч келишган ва бу уларга қийин бўлган. Келинг, вирусга қарши ўз усулимизда курашайлик. Бизда ҳамма нарса, ҳаммаси ​​тўғри ташкил этилган", деди Путин губернаторга жавобан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!