Путин Федерал Кенгашга мурожаатини бошлади
![Путин Федерал Кенгашга мурожаатини бошлади Путин Федерал Кенгашга мурожаатини бошлади](/photos/news/Lpf95yGh4Oufkqb.jpeg)
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Путин мурожаатни нафақат амалдаги давлат раҳбари, балки президентликка номзод сифатида ҳам эълон қилишини маълум қилганди.
Россия президентининг Федерал Кенгашга мурожаатидан асосий иқтибослар:
◾️Ғарб ўзининг нотўғри ҳисоб-китоблари билан кўп миллатли халқимизнинг қатъиятига дуч келди;
◾️Бутун Россия иқтисодиёти "Махсус ҳарбий операция" давомида мослашувчанлик ва барқарорликни намойиш этди;
◾️ Донбассда бу урушни биз бошламадик, лекин уни тугатиш, нацизмни йўқ қилиш учун ҳамма нарсани қиламиз;
◾️ Армияда муаммолар бор, лекин уларни қандай ҳал қилиш кераклиги ҳақида тушунчамиз мавжуд, фронтда ва фронт ортида саъй-ҳаракатлар узлуксиз давом этади;
◾️ Россия Федерациясининг стратегик ядровий кучлари тўлиқ шай ҳолатда;
◾️ "Циркон" гипертовушли комплекси аллақачон жангларда фойдаланилмоқда;
◾️ Ғарб ёлғон гапиришда давом этмоқда. Улар "Россия гўёки Европага ҳужум қилади", дея даъво қилмоқда, бу бемаънилик;
◾️ Бизда уларнинг ҳудудидаги нишонларга зарба бера оладиган қуроллар бор.