"ПСЖ"нинг нархи 4 миллиард еврога баҳоланмоқда

"ПСЖ"нинг нархи 4 миллиард еврога баҳоланмоқда

Яқин келажакда "ПСЖ"нинг қатарлик хўжайинлари клубдаги улушини сотишлари мумкин, бу ҳақда Париж клуби президенти Носир Ал-Хелайфи маълум қилди, дея хабар берди GOAL портали Financial Times нашрига таяниб.

Потенциал харидорлар билан музокаралар давом этмоқда. "ПСЖ" хўжайинлари клубнинг "қиймати 4 миллиард евродан ортиқ" деб ҳисоблашмоқда.

Шунингдек, Носир Ал-Хелайфий ҳар қандай потенциал битимни якунлаш бир неча ойга кечиктирилиши мумкинлигини айтди.

15-турдан кейин ПСЖ 1-лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Кристоф Галтье шогирдлари энг яқин таъқибчисидан 5 очко олдинда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!