ПСЖ Мбаппе либослари сотувини тўхтатди
ПСЖ онлайн-дўкони жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг либослари сотувини тўхтатди.
Олдинроқ хабар берилганидек, француз бир неча кунлардан сўнг фаолиятини қаерда давом эттиришини айтади. Форварднинг "Пари Сен-Жермен" билан шартномаси шу ёзда якунига етади.
Футболчи жорий мавсум Париж клуби таркибида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол ва 26 та ассист қайд этди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).