Президент томонидан авф этилган навоийлик шахс яна  жиноятга қўл урди

Президент томонидан авф этилган навоийлик шахс яна  жиноятга қўл урди

Г.Абдурасулов муқаддам жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш билан боғлиқ содир этган жинояти учун 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жазони бир йилини ўтамай туриб, Президент томонидан авф этилиб, ўз уйига қайтди.

Бироқ, Г.Абдурасулов бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, тузалиш йўлига кирмасдан, жамият ва давлат учун фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, ишлаб топган пулига спиртли ичимлик истеъмол қилиб, кўчаларда бемақсад юришни одат қилди.

Кунлардан бир кун яъни 2019 йил 1 сентябрь куни соат 0025ларда маст ҳолда Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмаси биноси ёнида турганида, Навбаҳор туман ИИБ ходими уни кўриб, уни олдиндан таниганлиги сабабли тўхтатиб, автомашинасида катта йўлгача олиб бориб автомашинадан тушишини айтганида, уни қўллари билан уришни бошлаган.

Шундан сўнг, туман ИИБ навбатчилик қисми ёрдамида Г.Абдурасуловни туман ИИБ маъмурий биносига олиб келиб, уни мастлик ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида вилоят наркология диспансерига боришни айтганида, у ерга бормаслигини айтиб, туман ИИБ ходимини иккинчи қават зинасидан қўллари билан қасддан пастга итариб юборган ва ходим ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган.

Г.Абдурасулов қилмишидан пушаймон бўлиб, суддан унга, қонуний енгиллик қилиб, енгилроқ жазо беришни, ёлғиз онасини ўзи боқаётганлигини таъкидлади.

Суд, иш ҳолатидан келиб чиқиб, унга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Жиноят учун жазо муқаррар, бироқ илк бора қилган жинояти учун кечирилган шахс қайта жиноятга қўл урса, энди давлат уни кечирармикан?!

 

З.Ибрагимов, Жиноят ишлари бўйича

Нурота туман  суди раиси

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!