Президент муҳокамаларда фаол иштирок этган барчага чуқур миннатдорчилик билдирди

Президент муҳокамаларда фаол иштирок этган барчага чуқур миннатдорчилик билдирди

Айни дақиқаларда Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда 2022 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасининг муҳокамаси жараёнида аҳолидан 17 мингдан зиёд таклиф келиб тушгани, уларнинг барчаси йўналишлар бўйича ўрганилиб, дастур лойиҳаси 300 дан ортиқ янги ташаббус билан тўлдирилгани маълум қилинди.

"Одамларимизнинг дастур муҳокамасидаги фаоллиги, уларнинг ислоҳотларга бўлган ишончи ва дахлдорлиги ортиб бораётгани халқимиз юртимиздаги ўзгаришлар жараёнини, ташаббусларимизни қўллаб-қувватлаётганидан яна бир бор далолат беради", деди Президент.

Давлатимиз раҳбари муҳокамаларда фаол иштирок этган барча юртдошларимизга чуқур миннатдорчилик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!