Польша Украинага саккизта Краб ўзиюрар қуролини беради

Польша Украинага саккизта Краб ўзиюрар қуролини беради

Польша Украинага саккизта Краб ўзиюрар гаубитсаларини беради, деб хабар бермоқда Polskie Radio.

"Украина билан июнь ойида имзоланган шартнома бўйича саккизта "Краб" гаубитсалари аллақачон олувчига топширишга тайёр", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, охирги расмиятчиликлар якунлангач, гаубитсалар Украинага топширилади.

Аввалроқ Украина мудофаа вазири Олексий Резников Ғарб қурол ишлаб чиқарувчиларига Украина ҳудудидан янги қуролларни синовдан ўтказиш учун майдон сифатида фойдаланишни таклиф қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!