Польша Ташқи ишлар вазирлиги: Варшава ва Киев муносабатларини яхшилаш титаник ҳаракатларни талаб қилади

Польша Ташқи ишлар вазирлиги: Варшава ва Киев муносабатларини яхшилаш титаник ҳаракатларни талаб қилади

Польша ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Збигнев Рау Польша ва Украина ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш томонлардан “титаник саъй-ҳаракатлар”ни талаб қилишига ишонч билдирди.

Бу ҳақда у Polsat телеканалида айтиб ўтди.

“Бошланиш нуқтасига қайтиш учун титаник ҳаракатлар талаб этилади”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Рау Киевга икки томонлама муносабатларни яхшилаш учун нима қилиш кераклигини айтмаслигини таъкидлади.

Унга кўра, Украина етарлича истак кўрсатса, ўзи ечим топади.

Польша вазирининг қўшимча қилишича, ҳозирда Киев ва Варшава ўртасидаги муносабатлар пасайиш даврига кирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!